Ассалому алайкум! Қидириш хизматидан жавоб ола олмадим. Ҳозирда 18 ёшдаман. Мен телевизор кўрмайман. Бир ҳафтада бир марта кўраман унда ҳам ёмон нарса эмас. Беҳаё видеоларни ҳам умуман кўрмайман. Бирорта қиз билан қўл зиноси ва шунга ўхшаш шахват қўзғатувчи ишларни ҳам қилмайман қилмаганман ҳам. Кўчада иложи борича қизлар бўладими аёлларми ҳич қайсисига қарамайман. Гапларим учун узур, лекин менинг шахватим жуда кучли. Узоғи билан 2 ҳафта зўрға чидолайман. Ҳозирда уйимдан узоқдаман. Ижарада тураман. Эрталабдан кечгача ўқийман, шунинҳ учун рўза ҳам тута олмадим. Зино қилиб қўйишдан қўрқяпман. Ўз-ўзини қондириш жазосидан ҳам. Олдинлари беш маҳал намоз ўқиганимда умуман бундай бўлмас эди. Ҳозир ҳам ўқийман лекин шахват қўзғалишлари кўп бўляпти. Ҳали бери уйланиш ниятим йўқ. Ота-онам ҳам уйлантиришмайди. Мен нима қилай? Қандай шахватни тўхтатай? Гапларим ва одоб
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда рўза тутиш ҳеч қанақасига қийин эмас. Шаҳватни синдириш учун узлуксиз кўп вақт рўза тутиш керак. Валлоҳу аълам!