Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат,ҳурлар.Дўззаҳ ва уни аҳли ҳақида.

00:00 / 26.09.2009 | eski savollar | 4676
Азиз устоз.Қуронда келтирилган жаннат не'матлари бу дунёдагисига о'ҳшатилиши аслида одамлар тушунмог'и учун эканлигини,жаннат не'матлари бу дунёникидан фарқли бо'лишини сиздан о'ргандим.О'зим ҳам жаннатда одам ко'зи ко'рмаган,қулоқ'и эшитмаган ва ҳаёлига келмаган не'матлар бо'лишини бир ҳадисдан о'қиган эдим.Устоз сизга қуюдаги ҳадисдан савол бермоқчиман,илтимос марҳамат қилинг.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатга кирадиган биринчи гуруҳ (бошқа бир ривоятда: "Умматимнинг бир гуруҳи", дейилган) бадр кечасидаги то‘лин ой янглиг‘ бо‘лади. Со‘нг улардан кейингилари осмонда нур сочиб турган чарақлаган юлдуз каби бо‘лади. (Яна бир ривоятда: "Со‘нг бундан кейин даражалар бо‘лади", дейилган.) Улар у ерда бавл қилмайдилар, ахлат чиқармайдилар, туфламайдилар, бурун қоқмайдилар. Тароқлари олтин, тупроқлари мушк, жуфтлари ҳурлардир (бошқа ривоятда: "Улардан ҳар бирининг иккитадан жуфти бор, го‘зал-ликларидан болдирларининг илиги ко‘риниб туради. Улар о‘ртасида ихтилоф, бир-бирларини ёмон ко‘риш бо‘лмайди. Уларнинг қалблари бир қалбдек, эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтадилар", дейилган)" (Муслим ривояти).Бир ривоятда: "Уларнинг хулқлари бир кишининг хулқидек, бо‘йлари оталарининг бо‘йидек (я'ни, Одам алайҳиссаломнинг бо‘йларидек)", дейилган. Яна бир ривоятда: "Оталарининг бо‘йидек олтмиш зиро' бо‘лади", дейилган.1.Устоз бу ҳурларни бо'йи 60 зиро бо'лса,бир зиро бир газга тенг агар адашмасам.Бир газ бо'лса 40 см.60Х40=2400 см,я'ни 24 метр бо'лади.Жаннат аҳлини эркаклари бундай бо'йи узун ҳурлардан қандай фойдаланади.Ёки жаннатда шароит бошқача бо'ладими,эркакларни бо'йи ҳам баланд бо'ладими?Илтимос тушунтириб берсангиз.2.Устоз жаннатда эмоқ,ичмоқ ва ҳурлар билан қо'шилмоқ бу дунёдаги каби бо'ладими,ёки бошқача бо'ладими?3.Ҳозир жаннат ва до'заҳни борлиги ма'лум.Ҳусусан жаннат 7 қават осмон устида бо'либ унинг шифти Раҳмоннинг арши эканлиги ма'лум.До'заҳ ҳозир қай эрда?4.Расул а.с. ме'рожда до'заҳда азобланаётган одамларни ко'рганлар.Яна бир ҳадисда амакилари Абу Толибни ҳозир до'заҳда энг энгил азоб чэкаётганини айтганлар.Демак ҳозир ба'зи одамлалар қиёмат бо'лмай туриб,ҳисоб,мезон ва сирот кабилардан о'тмай туриб до'заҳга тушишганми?5.Ёсин сурасини 26 оятида жаннатга кирган солиҳ одам ҳақида Аллоҳ таоло айтган.Демак ҳозир жаннатда қиёматдаги ҳисобдан аввал бир одам бор,шундоқми?Ёки бу одамдан бошқа ҳозир ҳам жаннат не'матларидан баҳра олаётган баҳтлилар борми?Жавобларингиз учун ташаккур устоз жаноблари.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ақоид китобларида келадиган барча масалалар «ғайбиёт» деб номланган нарсалардир. Ғайбиёт деганда биздан ғоибда бўлган ва уни билиш, унга иймон келтириш фақатгина ишончли «мутавотир» хабар билан бўладиган нарсалар тушунилади. Бундоқ нарсаларни билиш учун назар, ақл ва бошқа воситалар омил бўла олмайди. Бу нарсаларнинг ўзлари қаршимизда йўқ, уларни кўриш, ушлаш, эшитиш ёки ҳис қилиш умуман мумкин эмас. Улар ҳақидаги маълумотлар бизга фақат Қуръони Карим ва ҳадиси шариф орқали келган. Уларга иймон келтириш ҳар бир мўмин-мусулмон учун зарурдир. Шунинг учун ҳам, сиз сўраганга ўхшаш гаплардан эҳтиёт бўлишга чақирилади. Бу масала бўйича умумий қоидалардан бири охиратдаги нарсалар дунёдагиларига ўхшамаслигидир. Бунга узунлик ва оғирлик ўлчовлари ҳам, ҳузур – ҳаловат ҳам, мазза – лаззат ҳам ва бошқа нарсалар ҳам оиддир.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрожда кўрганлари уларни одамларга сифатлаб беришлари учундир.

Топ рейтинг www.uz Openstat