Ассалому алайкум! Ман мебел дўконда ишлайман. Ишимиз цехлардан мебел олиб, ўша мебелларни мижозларга ўз фойдамизни қўйиб сотамиз. Сотиб бўлгач, ўз фойдамизни ажратиб, цехларга ўз пулларини берамиз. Иш кўп бўлганлиги учун баъзида цехдагилар уз пулларини бизни дўкондан олиб кетишга вақтлари бўлмайди. Шунда цехимизга пулни ўзингиз келтириб беринг дейишади. Бизни дўконда ҳам иш кўпайиб кетади баъзида. Ўша пайт ман ўз ишчиларимдан бирортасига пулни бериб цехга олиб бориб беришини айтаман. Орадан анча вақт ўтгач бир цеховик манга 1 та мебелни пулини бермагансилар деб келди. Ман эса пулни уларга кимдан бериб юборганимни эслай оламадим. Сабаби анча вақт ўтиб кетган эди. Дафтарга ҳам қайси санада берганимни ёзиб қўймаган эдим. Энди уша пулни ман қайтадан яна тўлашим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўлайсиз, сиздан хатолик ўтган. Валлоҳу аълам!