Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон ҳақида

07:30 / 11.12.2016 | 177 | 3577

Ассалому алайкум! Мўминнинг иймонини шайтон мажбуран суғуриб олиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Шайтон васваса қила олади холос, ундан бошқасига қодир эмас. Аллоҳ таоло “Иброҳим” сурасида марҳамат қилади : وَقَالَ الشَّيْطَانُ لَمَّا قُضِيَ الأَمْرُ إِنَّ اللّهَ وَعَدَكُمْ وَعْدَ الْحَقِّ وَوَعَدتُّكُمْ فَأَخْلَفْتُكُمْ وَمَا كَانَ لِيَ عَلَيْكُم مِّن سُلْطَانٍ إِلاَّ أَن دَعَوْتُكُمْ فَاسْتَجَبْتُمْ لِي فَلاَ تَلُومُونِي وَلُومُواْ أَنفُسَكُم مَّا أَنَاْ بِمُصْرِخِكُمْ وَمَا أَنتُمْ بِمُصْرِخِيَّ إِنِّي كَفَرْتُ بِمَآ أَشْرَكْتُمُونِ مِن قَبْلُ إِنَّ الظَّالِمِينَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ۝ 22. Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», – деди. Бу дунёда ҳар бир гуноҳ ишнинг бошида турган, ҳар ёмон қилмишга бош-қош бўлган лаънати шайтон у дунёда ҳамма иш битиб, ҳукм чиққандан сўнг пайдо бўлади. Бир-бирини маломат қилиб турган, ўзларига эргашган кучлию заиф издошларига қараб, сўз бошлайди: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим». Шайтон шайтонлигига боради. Иш тугаб бўлганидан кейин, очиғини айтади. У дунёда кишиларнинг қалбига васваса солган эди. «Ҳеч нарса бўлмайди, ҳар кимнинг айтганига юриб, ўзингни қийнама, бу беш кунлик дунёда ўйнаб қолмасанг, шуям ҳаётми» каби аврашлар билан уларни адаштирган эди. Уларга турли ваъдаларни берган эди. Энди бўлса «Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ, меники ноҳақ эди», деб турибди. Бунинг устига, ҳамма ишни қилиб қўйиб, яна бутун айбни ўзига эргашган, гапига кирганларга ағдаряпти: «Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз». Ўйлаб кўрмайсизми? Чақирса, кетаверасизми? Мен мутлақо сизларнинг устингизда ҳоким эмас эдим. Сизни куфрга, исёнга чақирган вақтимда менинг гапимга кирмасангиз, сизга қарши ҳеч нарса қила олмас эдим. Илло, ўзингиз хоҳлаб, менинг гапимга кирдингиз, айтганимни қилдингиз. Шунинг учун «Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг». Айб ўзингизда. Бу ноқулай ҳолга тушиб қолганингиз учун фақат ўзингизни айбланг. Менга осилиб юрманг. «Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар». Ҳар ким қилганига яраша тортаверади. Аммо: «Энди мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан». Сизларга «Мени Аллоҳга шерик қилиб олинглар, унинг айтганини эмас, менинг айтганимни қилинглар», деганим йўқ. Бу гапни айтсангиз, мен инкор этаман. Сизлар мени Аллоҳга шерик қилиб олиб, катта зулм қилгансизлар. «Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», – деди». (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat