- Ва алайкум ассалом! Инсон яратилгандан бери Яратувчининг Ўзи инсонлар қандай яшаса саломат бўлиши ва охиратда Аллоҳнинг розилигига эришиш учун дастурул амал бўлган китобларни ва уларни намуна тарзда кўрсатиб берадиган пайғамбарларни юборган. Ҳамма пайғамбарларнинг дини битта. Ҳолатга қараб шариатлари, тутган йўллари бир оз фарқ қилган. Қачон бир пайғамбарнинг китоби ва Аллоҳ томондан келтирган шариати ўзгартирилиб бузиб ташланса Аллоҳ яна бир пайғамбарни ва у билан дастурул амал бўлган китобни нозил қилаверган. Ўшаларнинг энг охиргиси пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва китоби Қуръондир. Улар шунчалик даражада мукаммалки то қиёмат кунигача дастурул амалликдан тушмайди. Йиллар ўтиши билан унинг ҳақиқатлари зоҳир бўлиб бораверади. Валлоҳу аълам!