Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жин кириши ҳақида

19:24 / 04.04.2018 | Abdurrahmon | 9220
Ассалому алайкум! Шайх ҳазратимиз роҳимаҳуллоҳдан Ҳанафий мазҳаби бўйича инсоннинг ичига жиннинг кириб олиши йўқ деб биламиз. Аммо жума мавизасида биз яшаб турган шаҳримиз имомларидан бирлари (Аллоҳ у кишини ҳифзида сақласин) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир жориянинг ранги оқариб турганда у аёлга дам солиб, чиқ унинг ичидан мен Аллоҳнинг росулиман мазмунида айтган сўзларини ҳамда у аёл қайд қилса кичкина бир махлуқ чиқиб кетгани ҳақида ривоят келтириб уламолар бу ҳақда икки ҳил фикирдалар сиз қайси томон бўласиз, учинчи томон бўлишга ҳаққимиз йўэса деган ма‘нода гап айтдилар. Бизнинг шаҳримизда жинкашлар ва жин кирганлар ривожланиб бормоқда. Саволим 1.Шундай вазиятда имомларимизнинг бу ма‘нодаги ма‘рузалари жинкаш ва жин кирдиларга дастак бўлмайдими? 2.Ёки шу ихтилоф мўтабар Ҳанафий уламолари орасида ҳам борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳазрат дастак бўлмаслиги учун ҳам шундай деган эдилар. Ҳозирги кунда кимнинг қандай иши ўхшамай қолса, қизларига совчи келмай қолса, ёмон туш кўрса, ҳатто ўтирадиган одам ўтиролмай қолса ҳам турадигани турмай қолса ҳам фолбинга чопадиган бўлиб қолди. Бу ўринда иймоннинг шартларидан бўлган яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолодан деган ақийдага путур етмоқда. Бу арзимас иш эмас, балки иймон билан куфр масаласи ҳисобланади. Ҳадисларда жинларнинг ёмонлари хароба жойларда бўлишлари айтилган. Шунингдек қалбида Қуръон бўлмаганлар ҳам хароба уй каби эканлиги ҳам ҳадисларда келган. Аслида уларнинг шифоси жинкашларда эмас, балки харобани обод қилишда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat