Ассалому алайкум! Сафардага чиққан одам неча кун намозини қаср қилиб ўқийди? Масалан бизлар Россияга ишлагани келганмиз, бу ерда камида бир икки йил ишлаймиз. Биз бу ерда намозимизни қаср қилиб ўқимаймиз. Қандай сафарга чиқса қисқартириб ўқилади?
Ва алайкум ассалом! 15 кундан кам туриладиган сафарга чиқилганда намозларни қаср қилиб ўқилади. Сизлар етиб боришингиз билан тўлиқ ўқишни бошлашларингиз шарт. Валлоҳу аълам!