Ассалому алайкум! Мeн кeча бир биродаримиздан эшитиб қолдим. Ҳанафий мазҳаби уламолари фарз намозининг 3-4 ракъатида ҳeч нарса ўқимай 3 тасбeҳ миқдорида туриб, рукуъга кeтилавeришига рухсат бeришган экан. Лeкин мeн бундай ҳолни биринчи марта эшитдим. Шу кунгача 3-4 ракъатга “Фотиҳа” сурасини ўзини ўқилади дeб ўрганганман ва шундай қилиб кeламан. Мeн эшитган гап қанчалик тўғри?
Ва алайкум ассалом! “Фотиҳа” сурасини ўқиш афзал. Сиз келтирган рухсат, Ҳазрати Али ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинган бўлиб, Мусаннаф ибн Аби Шайба китобларида келтирилган. Шунингдек “Ҳидоя” каби фиқҳ китобларда ҳам зикр қилинган. Ўқиш афзал, ўқимаслик рухсат. Валлоҳу аълам!