Ассалому алайкум! Ҳозирда маҳаллий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг масалан chocotelle, chococream ва hot lunch кабиларнинг таркибига чўчқа ва унинг қўшимчалари умуман қўшилмагани ёзиб қўйилмоқда. Бу албатта қувонарли ҳол. Менинг саволим эса қуйидагича: Агар таркибида чўчқа ва унинг қўшимчалари қўшилмаганлиги очиқ ёзиб қўйилган бўлса, уларни бемалол истеъмол қилишимиз мумкинми? Сўраётганим сабаби, архив саволлардан бирининг жавобида ҳалол деб ёзилган колбасаларни ҳам аввал текшириш кераклиги айтилган экан.
Ва алайкум ассалом! Буни айтишимизга сабаб, уларни ҳалол деб ёзганлари кўп ўринларда нотўғри бўлиб чиқмоқда. Шунинг учун имкон бўлса текшириб олганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!