Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзга дин вакилларидан туҳфа

13:01 / 08.07.2019 | Shahzod Inamov | 1705
Ассалому алайкум, Ҳурматли устозлар! Бугунги кунда мен Россияда таълим олмоқдаман ва 4 йилдан буён шу ерда истиқомат қиламан. Табийки рус миллатига мансуб дўстларим кўп. Бир неча кун аввал бир рус дўстимнинг бувиси вафот этди. Орадан бир неча кун ўтиб у дўстим менга ширинликлар (шоколад, конфет) олиб келди. Нима учун? деб сўрасам: "Бизда шундай урф бор, бирор яқинимиз оламдан ўтса биз атрофимиздаги танишларимизга ширинликлар улашамиз" деб жавоб қайтарди. Мана шу ширинликларни олиш ва истеъмол қилиш биз мусулмонларга жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асли ҳалол бўлган нарсани бирон диний муносабатга боғламасдан берилса, олиш ва ейиш жоиз. Агар шубҳалансангиз, 

عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي 

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ ҳотиржамлик, кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман".
Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat