Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазий хақида

21:28 / 30.01.2022 | Azizbek | 1500

Ассалому алайкум! Менда хар куни уйқудан турсам оқ суйуклик келади ишончим комилки бу мазий чунки отилиб лаззат билан чиқмайди ва уйқуда хам бехаё туш кўрмайман намоз ўқишга кеганда бироз иккиланиб қоляпман тўғри йўл тутяпманми деб бу холатда ғусл вожиб бўладими ёки тахорат кифоя қиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар мазий эканини аниқ билсангиз ва туш кўрмаган бўлсангиз ғусл вожиб эмас.

 ولا يجب الغسل اتفاقا فيما إذا تيقن أنه ودي تذكر الاحتلام أو لا أو شك أنه مذي أو ودي ولم يتذكر الاحتلام أو تيقن أنه مذي ولم يتذكر الاحتلام ، ويجب الغسل عندهما لا عند أبي يوسف فيما إذا شك أنه مني أو مذي أو مني أو ودي ولم يتذكر الاحتلام فيهما  (البحر الرائق

Ушбу ҳолатларда бил-иттифоқ ғусл вожиб эмас:
- туш кўрганини эслай олса ҳам, эслай олмаса ҳам, агар (чиққан нарса) вадий эканини аниқ билса;
- (чиққан нарса) мазий ёки вадий эканида шак қилса ва туш кўрганини эслай олмаса;
- (чиққан нарса) мазий эканини аниқ билса ва туш кўрганини эслай олмаса.
Ушбу ҳолатларда улар(Абу Ҳанифа ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимо)нинг наздида ғусл вожиб бўлади, Абу Юсуф (роҳматуллоҳи алайҳи)нинг наздида вожиб бўлмайди:
- (чиққан нарса) маний ёки мазий эканида шак қилса ва туш кўрганини эслай олмаса;
 - (чиққан нарса) маний ёки вадий эканида шак қилса ва туш кўрганини эслай олмаса. (Баҳрур роиқ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat