Ваалайкум ассалом! Ўлдиришга шаръан ҳаққингиз йўқ. Бу масалада ҳозирги вақтда мавжуд қонунчилик асосида иш юритиш шарт. Уларни тўғри йўлга чақиришдан тўхтаманг. Фақат ҳикмат ва ахлоқ билан иш тутинг. Лут пайғамбар алайҳиссаломнинг исми бўлади. Аввалда Лут алайҳиссалом қавмининг иши деб айтилган. Кейинчалик бу ишни пайғамбарнинг исмига нисбат бериб қолинган. Бу хато. Валлоҳу аълам!