Ассалому алайкум! Қабрда инсонга яхши амаллари уни азоб чeкишдан сақлар экан. Бош тарафдан ўқиган намозлари, ўнг тарафидан тутган рўзалари, чап тарафдан бeрган закоти турар экан. Инсоннинг оёқ тарафида турадиган яхши амаллари ҳақида тушунтириб бeрсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон қабрга кирганида мўмин бўлса, унинг қилган яхши амаллари уни атрофидан ўраб олади”. Имом Аҳмад ривояти. Намоз бош тарафида бўлади. Ибн Ҳиббон ривояти. Намоз “Бу тарафдан келишга сенга йўл йўқ” дейди. Абу Довуд ривояти. Фаришта ўнг тарафдан келганида рўза кабилар уни қайтаришади. Имом Аҳмад ривояти. Чап тарафидан келганида, закот уни қайтаради. Ҳоким ривояти. Оёқ тарафидан келганида “Сизлар учун бу томондан йўқ йўқ” деб уни масжидларга боргани қайтаради. Имом Аҳмад ривояти. Силаи раҳм, маъруф, инсонларга қилинган эҳсон “Мени тарафимдан сенга йўл йўқ” дейди. Ҳоким ривояти. Ким ҳар кечада “Мулк”(Таборак) сурасини ўқиса, Аллоҳ азза ва жалла у туфайли уни қабр азобидан сақлайди. Насоий ривояти. Валлоҳу аълам!