Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир одамга қарзга пул берилган бўлса ўртадаги муддат ўтиб кетиб у одамдан пулни ҳар қандай йўл билан олиб бўлмаса жаҳл устида у инсонга шу пул сенга садақа мен розиман ўлигингга буюрсин дегандан сўнг ўртадаги пулни бераман деса у пулни олса бўладими? Олиб бўлмаса у инсондан олиб муҳтож инсонларга бериб юборса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ўша одам “ҳадя деб бер” дейилса ва “ҳадя” деб берса, олса бўлади. Валлоҳу аълам!