Ассалому алайкум! Доим жавобларни ўқиб бораман. Бир саволни жавобида насияга нарсаларни олиб сотиш жоиз эмас деб жавоб берибсизлар. Ҳозирги кунда аксарият тижоратчилар молларни насияга улгиржи бахода олиб, устига фойдасини қўйиб сотишади. Мен ҳам шундай савдо билан шуғулланганман. Бу савдодан топган пулларим ҳаромми?
2. Қўй гўштини бир хафта ўн кунга насияга олиб, овқат пишириб сотиб, пулини берса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Биз насияга савдо қилишни ҳамма турини “жоиз эмас” демаганмиз. 2). Бўлади. Валлоҳу аълам!