Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадя

14:16 / 24.07.2023 | Ramziddin | 515

Ассаламу алайкум! Узтелеком компаниясида электромонтёр бўлиб ишлайман. Ишим абонентларга интернет ва телефон хизматларини ётқизиш ҳамда актив ҳолга келтириш. Иш битгач абонент томонидан “ҳадя” кўринишида пул тутқузиш ҳолатлари бўлади. Шу кунгача қуидаги ҳадис сабаб буни ножоиз санадим ва “ҳадя”ларни олмадим. Саволим: “қуидаги ҳадис ишимга қанчалик тўғри келади ва аслида тўғри иш қилганманми?”. Қуидаги ҳадис азон.тв сайтида эълон қилинган. Расулуллоҳ аллоллоҳу алайҳи ва саллам Лутбийя исмли кишини Бани Сулайм қабиласидан закот йиғишга вакил қилдилар. У закотларни расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга келтиргач деди: - Мана бу сизнинг молингиз. Мана бу эса менга ҳадя қилинди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ғазабландилар ва унга шундай дедилар: - Агар ростгўй бўлсанг, айтчи, ота-онангнинг уйида ўтирганингда ҳам сенга ҳадя келармиди?! Сўнгра минбарга чиқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар-да, шундай дедилар: “Аммо баʼду. Мен сизлардан бир кишини Аллоҳ мени тайинлаган закот йиғиб келиш ишига қўйган эдим. У келиб: “Мана бу сизнинг молингиз, мана бу эса менга ҳадя қилинди” демоқда. У ота-онасининг уйида ўтирганида унга бу ҳадя келармиди?! Аллоҳга қасамки, сизлар бирор ноҳақдан бир нарсани олса қиёмат куни уни елкасида кўтарган ҳолда Аллоҳга йўлиқади. Ўшанда мен албатта сиздан бирингизнинг Аллоҳга елкасида бақироқ туя билан, додлайдиган сигир билан, маʼрайдиган қўй билан йўлиққанини кўраяпман!”. Сўнгра қўлларини шу қадар юқорига кўтардиларки, ҳатто қўлтиқларининг ости кўриниб кетди. Сўнг: “Аллоҳим! Етказдимми?”, дедилар. Бугун мусулмонлар мубтало бўлган нарсалардан бири порахўрликдир. Уни бошқа ном билан номлаб олишган. Бири “ҳадя” дейди. Бошқаси “ҳурмат” дейди. Яна бири “ёрдам” деса, бошқаси “саховат” дейди. Амалдорга ҳалол нарса фақатгина маошидир. Мурожаат қилаётган кишилардан оладиган ҳар қандай нарсаси, гарчи сўрамаса-да ҳаром ва хиёнатдир. Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Биз бир кишини бир вазифага қўйиб унга бир нарса берсак, бу унинг маошидир. Бундан кейин оладиган нарсаси хиёнатдир. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўз “муснад”ларида Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: “Амалдорларга берилган ҳадя хиёнатдир!”.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Ҳадя” берувчининг нияти ва беришга мажбур қилган сабабга қараб ҳалол ёки ҳаром бўлади. Ўша “ҳадя” бажарадиган ишингизнинг сифатига таъсир кўрсатмаган тақдирда ҳам олмаганингиз афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat