Ассалому алайкум! Мен чет элда иш топиб бериб боллардан иш ҳақларидан ойма ой қисм олиб қоламан. Албатта розичилигида, чунки бошида уйидан сафарга чиқиш пайтда шартлашганмиз, мен сарф ҳаражат қилиб чақирганман. Шу ишим маъқулмикин?
Ва алайкум ассалом! Иш топиб берганингиз учун ҳужжатларга вақт ажратганингиз учун маълум миқдорда ҳақ олишингиз мумкин. Ўша ҳақингизни бирданига олишингиз ҳам, ёки бўлиб-бўлиб олишингиз ҳам мумкин, лекин бир марта далолат қилганингиз учун уйларига қайтгунича улардан иш ҳақи олишингиз тўғри эмас. Валлоҳу аълам!