Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга эхсон

22:20 / 18.05.2023 | Nig'matilla | 736

Ассалому алайкум! Мен краска дўконда ишлиман. Дўкондаги маҳсулотларни нархини бошлиқларимиз белгилаб беришган. Бизни дўконга усталар келиб масжид қурилиши учун махсулотлар сотиб олишга келишади. Усталар ёнида масжиддан вакил хам бўлади. Саволим шундан иборатки 1. Бошлиқлар берган нарх наводан тушиб беришга хаққимиз борми? 2. Масжид учун олинган хом ашёларни келиштириб берган кейин(дўконгаям зарар қилмайдиган қилиб) яна-яна келиштиришни сўрашади унда қандай йўл тутган мақул? 3. Масжид эхсони учун келганлар хар гапида масжид учун масжид учун арзонроқ қлинглар деб гапиравериши қанчалик тўғри? Алҳамдулиллаҳ биз хам мусулмонмиз имкон қадар кўтарганича келиштириб берамиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мол эгаси тайинлаган нархдан арзонроққа унинг рухсатисиз сотишга ҳаққингиз йўқ. Мабодо сотсангиз камини ўз ҳисобингиздан тўлдириб қўйишингиз керак. Савдолашиш бозор учун табиий ҳол албатта. Аммо савдолашишда ҳаддан ошиб, масжидга оламиз деб сотувчини ноқулай ҳолатга солиб қўйиш тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat