Ассалому алайкум! Устозлар, мен бир кишидан 500кг писта(смечка) олсам у мендан ўз ихтиёри билан 480кг пистани пулини олса ва 20 кг скидкасига деса. Мен бошқага сотаётганимда скидка бермасдан 500 кг ни пулини олсам, жоизми?
Ва алайкум ассалом! Агар сотаётганингизда ҳақиқатан оғирлиги 500кг бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!