Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телеграмда кулгу канал юритиш жоизми?

17:48 / 26.10.2021 | Турсунбой | 848

Ассалому алайкум! Мен телеграм ижтимоий тармоғида канал юргизиб реклама орқали пул топаман. Қумор ва Муқаддас ислом динимиз қоралаган реклама олмайман. Кулгу ва хар хил видео каналлар юргизаман фахш ёмон видеолар қўймиман ойлавий кузатса ҳам бўлади кунда 3 4 та ибратли видеолар ҳам жойлаб бораман. Бу ишим тўғрими. одамларни вақти кетиб қолмайдими деб ўйладим лекин 1 кунда 10 та видео жойланса 3, 5 минут атрофида бўлади ва 3, 4 таси ибратли видео бўлади. Менга йўл кўрсатинг шундай пул топсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одамларни вақтини кетказадиган видеоларни қўйманг. Ибратли видеоларни қўйсангиз яхши. Ҳар бир қўйган видео учун масъулсиз. Вақтни бекорга сарфлайдиган бўлса, ундан ҳам сўраласиз. Бу йўл билан пул ишлаш тавсия қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat