Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ

08:39 / 27.12.2016 | Muhammadjon | 3018

Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг отаси кўп ичади ва дўстимга ароқ олиб кeл дeб айтади. Ўғли бу нарсани қилишдан бош тортса ота ўғлини ёмон кўради. У шундай ҳолларда нима қилиши керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу борада отани оқ қилиши ўтмайди. Аллоҳ таоло “Луқмон” сурасида марҳамат қилади : وَإِن جَاهَدَاكَ عَلى أَن تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا وَاتَّبِعْ سَبِيلَ مَنْ أَنَابَ إِلَيَّ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ۝ 15. Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва бу дунёда икковлари суҳбатини яхши қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, сизга нима амал қилганингизнинг хабарини берурман. Ҳа, ота-онанинг фарзанддаги ҳаққи кўп. Фарзандлари уларни ҳар қанча эъзозласа, уларга ҳар қанча шукр қилса, итоат этса, оз. Аммо Аллоҳ таолонинг ҳаққи ундан ҳам юқори. Чунки ота-она фарзанднинг дунёга келишига, униб-ўсишига сабабчи бўлсалар, Аллоҳ таоло ҳақиқий яратувчи ва ризқ берувчидир. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг ҳаққи ота-онанинг ҳаққидан устундир. Бу оятда ана шу ҳақиқат баён этилмоқда. «Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма!» Агар ота-она ўз қадрини ўзи туширса, ота-оналик бурчини адо этиш, Луқмони Ҳаким каби, боласини ширкдан қайтариш ўрнига, уни номаълум нарсани Аллоҳ таолога ширк келтиришга зўрласалар, нотўғри қиладилар. Бу ҳолатда фарзанд уларга итоат этмайди. Бу масалада ота-онага итоат этилмаганидан кейин, улардан бошқасига итоат этмаслик турган гап. Мўмин-мусулмон кимса нафақат Аллоҳга ширк келтиришда, балки, умуман, У Зотга нисбатан маъсият ишларда ҳеч кимга итоат этмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Холиққа маъсият бўладиган ишда махлуққа итоат этилмас», – деганлар. Лекин бу дегани, бошқа эътиқодда бўлгани учун ота-онангдан бутунлай воз кеч, дегани эмас. «Ва бу дунёда икковлари суҳбатини яхши қил...» Мусулмон фарзанд кофир ота-онасига эътиқод, дину диёнат масаласида итоат этмагани билан, уларга ширин муомалада бўлади, дунёвий эҳтиёжларини қондиради. Ушбу ояти карималар нозил бўлмаган вақтларда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос, Саъд ибн Молик каби ота-онаси мушрик бўлган саҳобийларга ота-оналарини ҳурмат этишни, уларга яхшилик қилишни буюрганлар. «...ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш». Яъни «Менинг йўлимни тутган мўмин-мусулмонларнинг изидан юр». «Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир». Мендан бошқага эмас. Қиёматда ҳаммангиз менга қайтасиз. «Бас, сизга нима амал қилганингизнинг хабарини берурман». Ва ҳар ким қилган яхши амалига яраша мукофот, ношукр бўлганлар нонкўрлигига яраша жазоларини оладилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat