Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳиятни чиниқтириш

08:32 / 27.12.2016 | Зохид | 3362

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозларимиз Ин ша Аллоҳ ҳамма ибодатларни қилишга ҳаракат қиламан. Зикрларниям кўпайтириб келмоқдаман, лекин кўнглим тўлмаяпти. Ичимдан бир нарса юрагимни эзгандай нуқул тушкун кайфиятдаман. Иложи бўлса маслаҳат беринглар, яна қанақа ибодатлар қилсам кўнглим ором топади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Инсон тушкун кайфиятда ҳам ибодатда бардавом бўлса, уни мақсадга етишиши осонроқ бўлади. Буни тасаввуф тилида “Қабз” дейилади. Бу нарса узоқ давом этмайди. Кейинчалик қалб очилиб, ором ола бошлайди. Буни “Баст” дейилади. Унга етишишнинг шарти ибодатда бардавом бўлишдир. Аллоҳ таоло “Шарҳ” сурасида марҳмат қилади :

فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا۝  إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا۝

5. Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.
6. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.
Араб тили қоидасига биноан, бир «алифлом»и бор сўз (ал-усру) икки марта такрорланса, бир нарсани ифода этар экан. Аммо «алиф-лом»и йўқ сўз (юсрон) икки марта такрор бўлса, алоҳида икки нарсани ифода этар экан.
Шу қоидадан келиб чиқиб, юқоридаги икки оятнинг умумий маъноси: «Бир қийинчиликдан сўнг икки осончилик бор», дегани бўлади. Бу маънода кўпгина ҳадиси шарифлар ҳам бор. Буларнинг ҳаммаси мўмин кишини сабрли, қаноатли бўлишга чақиради. Қийинчилик пайтида ўзини йўқотиб қўймасликка, балки сабр билан ҳаракат қилишга ва Аллоҳ таолодан енгиллик кутишга ундайди.
Аллоҳ таоло юқоридаги оятларда Ўз Пайғамбарига берган неъматларини эслатиб бўлиб, энди шукр этишга, ибодат учун ҳаракат қилишга ва фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига рағбат қилишга ундайди. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat