Ассалому алайкум! Адам намозга сал бепарвола, баъзида пешин намозини ўқиб, бошқа намозларни ўқимайдилар. Аммо бизга қаттиқ турадилар, бамдод намозларга уйғотадилару ўзлари ўқимийдилар. Яқинда касал бўлиб инжиқро бўлиб қолдилар, амакиларим айтишсаям мазам бўмаяпти двотила. Ман тадбир қилиб, масалан “тушимда бувимни кўрдим, бувим бизадан жудаям жаҳллари чиқвоти, адаларинга яхши қаромаяпсила фарзанд боп, жон куйдирмаяпсила, намоз ўқимаганига беправо бўлиб юрипсанла” дедилар деб айтсам бўладми? Бу фақат намоз ўқишни йўлга қўйишлари учун.
Ва алайкум ассалом!
ТУШИ ТЎҒРИСИДА ЁЛҒОН ГАПИРИШ ҲАҚИДА
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنْ تَحَلَّمَ بِحُلُمٍ لَمْ يَرَهُ، كُلِّفَ أَنْ يَعْقِدَ بَيْنَ شَعِيرَتَيْنِ، وَلَنْ يَفْعَلَ، وَمَنِ اسْتَمَعَ إِلَى حَدِيثِ قَوْمٍ وَهُمْ لَهُ كَارِهُونَ أَوْ يَفِرُّونَ مِنْهُ، صُبَّ فِي أُذُنِهِ الْآنُكُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ صَوَّرَ صُورَةً، عُذِّبِ وَكُلِّفَ أَنْ يَنْفُخَ فِيهَا، وَلَيْسَ بِنَافِخٍ». قَالَ سُفْيَانُ: وَصَلَهُ لَنَا أَيُّوبُ. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: «مَنِ اسْتَمَعَ، وَمَنْ تَحَلَّمَ، وَمَنْ صَوَّرَ». نَحْوَهُ. تَابَعَهُ هِشَامٌ عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَوْلَهُ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким кўрмаган тушини кўрдим деса, унга иккита қилни бир-бирига боғлаш юклатилади, у эса буни зинҳор қила олмайди. Ким одамларнинг гапига улар истамаган [ёки «ундан қочаётганлари»] ҳолда қулоқ тутса, қиёмат куни қулоғига қалай қуйилади. Ким сурат чизса, азобланади ва ўшанга жон киритиш юклатилади. У эса жон кирита олмайди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!