Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлари

11:12 / 27.12.2016 | Solijon | 3170

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни яна ҳам зиёда қилсин! Саволлар орасида бир савол, яъни, 8 йиллик қазо намози қачон адо этишни бошлаши сўралган бир савол мeни ўйлантириб қўйди. Мeни ёшим 20 да. Намоз ўқишни бошлаганимга унча кўп вақт бўлмади. Мeн қазо қилган намозларимни нeча ёшимдан бошлаб ҳисоблашим кeрак ва ўша қазо бўлган намозларимни қандай тартибда (масалан, намозга ният қанақа қилинади?) адо этишим кeрак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намоз балоғатга етган вақтдан фарз бўлади. Балоғат қиз болаларда ойда кўрадиган қон кўришнинг бошланиши билан, ўғил болаларда тушида булғаниши билан бўлади. Иккиси ҳам топилмаса, ўн беш ёшдан балоғатга етди деб ҳукм қилинади. Балоғатга етган вақтингизни эсга олинг. Эсингизда бўлмаса эҳтиётини олинг ва фалон йилдаги фалон намоз деб ўтирмасдан “энг охирги қолдирган намозимни қазосини ўқишни ният қилдим” деб намозни қазосини ўқинг. Ўқимаганингиз яна охиргиси бўлиб қолади. Қанчалик тез адо қилсангиз шунча яхши, лекин ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир кунликни қазони ўқиса яхши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat