Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидларнинг қиблага не чоғлик тўғрилигини текшириш

09:23 / 29.05.2013 | holidbvalid@mail.ru | 2737

Интернетда қиблалоcатор. cом деган сайт бор. Бу сайт қизил чизиқ билан ҳаритада кўрсатилган нуқтадан қиблага бўлган йўналишни кўрсатиб беради. Бу сайт интернет ҳарита ҳизматлари асосида ишлайди ва менинг тушунишимча аниқлиги анча яхши.

Шу сайтдан масжидларни қиблага қанчалик тўғри юзланганлигини кўрмоқчи бўлиб Тошкентдаги 5та масжидни текширгандим.  

Бу текширишларим шуни кўрсатдики, баъзи масжидлар қиблага унчалик тўғри юзланмагандай. Масофа узоқлигини ҳисобга олсак қибладан анча узоқлашиб кетганга ўхшайди.

Бу масжидларда намоз ўқиш ҳукми ҳақида маълумот берсангиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур асбобни масжидларни текшириш учун эмас, масжиди йўқ жойда қиблани аниқлаш учун қилинган. Масжидлар қурилганда бу каби воситалар йўқ эди. Ўша вақтнинг имкони ила қибла аниқланган ва манашу тўғри. Намозда қибла томонга юланиш фарз. Юзланганда сизнинг қизил чизиғингиз ила Каъабнинг қоқ ўртасидан чиқиш фарз эмас. Каъбанинг бир томони 12 метр. Агар сиз айтадиган ҳолат бўлса, намоздаги сафлар 12 метрдан зиёд бўлмаслиги керак. Ҳолбуки 120 ва ундан кўп метрлик сафлар бўлади. Сиз мазкур имкониятдан масжид йўқ жойда қиблани аниқлаш учун фойдаланинг. Бор масжидларни текширманг. Бу ишнинг кераги йўқ. Одамлар ўртасида ихтилоф чиқишига сабаб бўлиб қоласиз.  

Топ рейтинг www.uz Openstat