Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ишим юзасидан турли корхоналар билан ишлайман. Давлат мансабдори эмасман. Турли «байрам»ларда шу корхоналардан совға олиб келишади. Саволларим қуйидагича: Шу совғаларни олиш жоизми? Бу совғалар пора тариқасида эмас. Бу катта корхоналарда йўлга қуйилган тадбир. Совгалар асосан ширинликлар, турли буюмлар (флешка, ручка, календарь ва х.к.з.)дан ташкил топади. Лекин бунинг орасида баъзан ҳаром ичимликлар ҳам аралашади. Шу ҳаром нарсаларни олиб тўкиб ташлаган афзалми ёки қайтариб бериш керакми? Бундан кейин бундай совға олиб келмаслиги таъкидланиши кераклигини тушунаман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Кетгазган вақтингизга Аллоҳ савоблар берсин.
Ва алайкум ассалом! Шаръан ҳаром нарса бўлса, олиб тўкиб ёки ташлаб юборишингиз керак. Валлоҳу аълам!