Ассалому алайкум! Аллох билимингизни зиёда қилсин! Бу саволни сайтдан топаолмадим. Агар қайта бераётган бўлсам узр! Бир курсдошим бор, у кофир. Вақти вақти билан мендан ёрдам сўраяпти. Унга ёрдам берса бўладими? Агар ёрдам берсам Аллоҳнинг «кофирларни дўст тутманглар» маънодаги оятига қарши чиққан бўлмайманми?
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Қарши чиққан бўлмайсиз. Инсонни зотидан нафратланиш жоиз эмас. Уларнинг куфридан, ширкидан, фисқи фужуридан нафратланиш керак. Кўрмайсизми Аллоҳ таоло аҳли китоб аёлларга уйланишни жоиз деган. Уларни севмасдан, ёқтирмасдан ҳеч ким уйланмайди. Бунчалиги жоиз. лекин уларни куфр ва ширкларига рози бўлиш куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!