Ассалому алайкум! Спиртли ичимлик солиш учун шиша ишлаб чиқариш харом эканлиги ҳақида саволни ўқидим. Саволим шундан иборатки, фермерлар бўғдой етиштиради ва буғдойдан ун ҳамда спиртли ичимликлар ҳам олинади. Буғдой етиштирганлиги учун фермер гунаҳкор бўладими?
– Ва алайкум ассалом! У саволдаги шиша идишлар ароқдан бошқа нарсага ишлатилмайди. Буғдойни эса 100дан 99 фоизи ҳалол нарсаларга ишлатилади. Шунинг учун буғдой етиштириш билан ароқ шиша чиқаришни орасида катта фарқ бор. Валлоҳу аълам!