Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куз тегиш

11:31 / 04.01.2017 | Abdulbosit Sobirov | 3485
Ассалому алайкум! Устозлар бизни уйда хамма куп касал булади уйдан чиксак касалик кетади бизни уйга ким келса мазаси булми колади уйиларда нимадур бор дийшади шунга нима дуолар уксак булади булмаса нима килилик

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманглар” деганлар. Яъни кўпроқ тиловат Қуръон, нафл намозлар ўқиб туриш керак. Айниқса "Бақара" сурасини. «Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. «Бақара» сураси Қуръоннинг саномидир. Ким уни ўз уйида кечаси ўқиса, уч кеча шайтон кирмайди. Ким уни кундузи ўқиса, уч кун шайтон кирмайди», деганлар». عَنْ أَبِي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: اقْرَأُوا الْقُرْآنَ فَإِنَّهُ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَفِيعًا لِأَصْحَابِهِ، اقْرَأُوا الزَّهْرَاوَيْنِ الْبَقَرَةَ وَسُورَةَ آلِ عِمْرَانَ، فَإِنَّهُمَا تَأْتِيَانِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَأَنَّهُمَا غَمَامَتَانِ أَوْ كَأَنَّهُمَا غَيَايَتَانِ أَوْ كَأَنَّهُمَا فِرْقَانِ مِنْ طَيْرٍ صَوَافَّ تُحَاجَّانِ عَنْ أَصْحَابِهِمَا، اقْرَأُوا سُورَةَ الْبَقَرَةِ فَإِنَّ أَخْذَهَا بَرَكَةٌ، وَتَرْكَهَا حَسْرَةٌ، وَلَا تَسْتَطِيعُهَا الْبَطَلَةُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَفِي رِوَايَةٍ: يُؤْتَى بِالْقُرْآنِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَأَهْلِهِ الَّذِينَ كَانُوا يَعْمَلُونَ بِهِ تَقْدُمُهُ سُورَةُ الْبَقَرَةِ وَآلِ عِمْرَانَ، وَضَرَبَ لَهُمَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم ثَلَاثَةَ أَمْثَالٍ مَا نَسِيتُهُنَّ بَعْدُ؛ قَالَ: كَأَنَّهُمَا غَمَامَتَانِ إِلَى آخِرِهِ Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни қироат қилинг, чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келадир. Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг, чунки икковлари қиёмат куни худди икки булутга ёки икки соябонга, ёхуд қанотларини ёзган икки қуш галасига ўхшаб келадир. Икковлари ўз асҳоблари ҳақида тортишурлар. «Бақара» сурасини қироат қилинглар. Албатта, уни олиш баракадир. Уни тарк қилиш ҳасратдир. Баттоллар унга қодир бўлмаслар», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. Бошқа бир ривоятда: «Қиёмат куни Қуръон ва унга амал қилган аҳллари келтирилганида, «Бақара» ва «Оли Имрон» суралари бош бўлиб келадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икковларига учта мисол келтирдилар. Уларни ҳануз унутганим йўқ. Икковлари қиёмат куни худди икки булутга…», дейилган. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Қуръони Карим қироатига, хусусан, «Бақара» ва «Оли Имрон» суралари қироатига қаттиқ тарғиб бордир. Шунингдек, бу ҳадиси шарифда Қуръони Каримнинг ва «Бақара» ҳамда «Оли Имрон» сураларининг фазллари қанчалик улуғ эканлиги баён қилинган. «Қуръонни қироат қилинг, чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келадир». Қиёмат куни шафоатчиси бўлиши ҳар қандай банда учун катта бахтдир. Одамлар ўша даҳшатли кунда шафоатчи топиш учун турли ишларни қиладилар ва чоралар ахтарадилар. Ушбу ҳадиси шариф эса қиёмат куни энг ишончли шафоатчи топишнинг энг осон йўлига далолат қилмоқда. Бу Қуръони Каримни қироат қилмоқдир. Бас, ким қиёмат куни шафоатчиси бўлишини хоҳласа, Қуръони Каримни кўпроқ қироат қилсин. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat