Ассалому алайкум! Мен хозир дастурчиликни ўрганиб келмоқдаман. Яқинда бир сайт очмоқчи эдим. У сайтга турли хил чет эл ва миллий қўшиқлар матнини жойлаб боришни режалаштираётган эдим. Аммо динимизда қўшиқ эшитиш мумкин эмаслигини билиб қолдим ва бу сайтни очмасликка қарор қилдим. Саволим шуки: дастурчиларга қандай дастурлар тузиш ва қандай сайтлар очиш мумкин эмас? Баъзи бир дастурчилар билиб билмай мумкин бўлмаган нарсаларни қилиб қўйиши мумкин. Худди мен қўшиқлар матнлари сайтини очмоқчи бўлганим каби. Жавоблар учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Тўғри қилибсиз, Аллоҳ тақвода бардавом қилсин. Мусулмонларга маърифат улашувчи ва шариат ҳаром қилмаган нарсалар билан шуғулланувчи сайтлар қилишда шаръан монеъли йўқ. Валлоҳу аълам!