Ассалому алайкум! Биз бир қиз билан Аллоҳ йўлида суҳбатлашиб турамиз. Орада ака сингилдeк ҳазлашамиз, фақат ёзишамиз холос овозимизни эшитмаймиз. Шунга сиз азизлардан бир қатор сўрамоқчидик. Бизнинг ислом динида кeнглик бор, илтимос саволимимга биз кутгандан зиёда жавоб кутиб қоламиз.
Ва алайкум ассалом! Бу ишингиз шариатга зид. Бу ҳам зинонинг бир тури бўлиб, бу ишларингизни тездан тўхтатиш вожибдир. Валлоҳу аълам!