Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ижозат беришингизни сўраймиз

00:00 / 04.07.2009 | eski savollar | 1821
Ҳурматли устоз Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари Аллоҳ таолодан сизнинг амалга ошираётган барча ишларингизга ёрдамчи ва мададкор бўлишини тилаб ижозатингиз билан сизга мурожаат қилсак. Биз яхши ниятлар ила “ислом.уз-1430”танловида иштирок этмоқчимиз. Шу ният билан ислом тарихига оид дастур тузмоқда эдик. Бу дастурда пайғамбарлар ва саҳобалар тарихларини ҳам жойлаштириш ниятимиз бор. Шу муносабат билан сиз муҳтарам устозимизнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” туркимидаги китобларингиздан, хусусан “Анбиёлар қиссаси”, “Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт” ҳамда “Пешқадамлар розияллоҳу анҳум” номли китобларингиздан маълумотлар олмоқчимиз. Бунда “Анбиёлар қиссаси” тўлиғича кейингиларидан айрим маълумотлар олинади. Маълумотлар лотин алифбосида бўлади ва олинган маълумотлар ҳамда иқтибосларнинг манбаси кўрсатиб ўтилади. Шу нуқтаи назардан китобларингиздан фойдаланишга ижозат беришингизни илтимос қилиб сўраймиз. Аллоҳ таоло сиз муҳтарам устозимизни дунё ва охиратда Ўзининг буюк мукофотлари билан тақдирласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гапни жонли учрашувда келишиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat