Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тил

00:00 / 12.01.2017 | 2398
Ассалому алайкум!Инсон улгандан сунг жаннатга киргинча Сурёний тилда мулокат килар экан.Жаннатда эса араб тилида.Сурёний тил кайси хозир шу тилда гаплашадинган халк борми

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жаннат аҳли жаннатга киришдан олдин ёки жаннатга киргач қайси тилда мулоқот қилиши ҳақида Қуръон ёки саҳиҳ суннатда бирон нарса дейилмаган. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган ҳадислар заиф ёки тўқима (мавзуъ)дир. Имом Табароний, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Арабларни уч нарса учун яхши кўринг. Чунки мен арабман, Қуръон арабча ва жаннат аҳлининг тили ҳам арабчадир». Имом Ибн Жавзий, Заҳабийлар ушбу ҳадисни мавзуъ дейишган. Имом Табароний «Муъжамул Авсат»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен арабман, Қуръон арабча ва жаннат аҳлининг тили ҳам арабчадир». Бу ҳадисни ҳам уламолар мавзуъ дейишган.  Бу масалада баъзи саҳоба ва тобеъинлардан нақл қилинган ривоятлар ҳам бор. Имом Ибн Касир Шуаро сураси 195-ояти «… очиқ-ойдин араб тилида» нинг тафсирида шундай деган: «Тил Қиёмат куни сурёнийча бўлади, ким жаннатга кирса арабча гапиради». Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Шунингдек, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ҳам жаннат аҳлининг тили арабча деган қавл нақл қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat