Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрам аёлларни кўсига қараш

22:56 / 16.11.2021 | Abduqayum | 2134

Ассалому алайкум! Устозлар Аллаҳ сизлардан рози бўлсин. Мени бир савол қийнайди. Мен университетда ўқийман. Бу саволни жавобини излаш ҳизматидан тополмадим. Гуруҳимизда аёл кишлар ҳам бор базилари эрга теккан. Лекин шу ўқиш юзасидан бирор савол сўраб қолишади ёки бирор ўқиш бўйича бирор нарса ҳақида гаплашамиз. Лекин улар эркаклар билан гаплашганда кўзига қараб гаплашишади. Айтмоқчи бўлганим аёл кишилар билан гаплашганда кўзига қараб гаплашиш жоизми. Бу фақат ўқишда эмас бошқа жойларга борганда ҳам аёл кишилар билан гаплашганда кўзига қараб гаплашиш мумкинми.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Жарир  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинди:   «у  киши  айтди:  Мен  Росулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва  салламдан  беихтиёр,  тўсатдан  содир  бўлган  назар  хақида  сўрадим.  Ул  зот  жавоб  бердилар:  Кўзингни  олиб  қоч.  Давом  этма»  (Муслим).

Бурайда  розияллоҳу  анҳудан  марфуъан  ривоят  қилинди:  «Ҳой  Али  биринчи  назарга  иккинчисини  эргаштирма. Чунки  биринчиси  сен  учун  (Яни  беихтиёр  бўлгани  учун  унга  жавобгар  эмассан)  иккинчиси  эса  сени  зиёнинггадир»  (Абу  Довуд.  Термизий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat