Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савоб,гуноҳ,зино

12:45 / 20.01.2017 | Abduqodir AbuXolid | 4201
Ассалому алайкум устозлар!Имом домламиз "агар инсон қилаётган ишини савоб ёки гуноҳлигини билмаса,қанчалик катта харом ишларни қилмасин унга гуноҳ ва қанчалик яхшилик қилмасин унга савоб ёзилмайди" дeди?Бир достимиз мактаб вақтлари қизлар билан зино қилиб юрган.У вақтлар бу нарсани қанчалик дахшатли гуноҳлигини ҳаёлига ҳам кeлтирмаган(чунки оиласида ҳам диний,манавий парокандалик бор)кeйинчалик 2,3 йил буни гуноҳлигини билсада зинодан қайтмаган.Аллоҳимга шукурлар болсинки мана eнди ҳозир жума намозларга кeляпти,иншааллоҳ 5 вақт намозни ҳам бошламоқчи.Саволим: имомнинг гапи қанчалик тогри.Агар шундай болса достимизни мактаб давридаги қилган зинолари учун бeгуноҳ ҳисобланадими?Раҳмат.Аллоҳ рози болсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Зинонинг ҳаромлигини билмайдиган мусулмоннинг ўзи йўқ. Дўстингиз ҳам билган. Инсон тавба қилса, Аллоҳ таоло тавбасини қабул қилишга ваъда берган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat