Ассалому алайкум! Мeн биринчи марта қодир бўлиб ҳажга бормоқчи бўлсам, маҳалламда кўприкка эҳтиёж бўлса, ҳажга тўплаган пулимга кўприк қуриб бeрсам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Сизнинг моддий имкониятингизга қаралади. Агар икки ишни ҳам бажаришга қодир бўлиб, бажарсангиз нақадар яхши. Аммо улардан фақат бирини танлаш керак бўласа, албатта ҳажга борасиз. Нафл ҳаж ёки умра қилиш ўрнига сиз айтган ишга ўхшаган садақаи жорияларга сарф қилиш афзал бўлади. Валлоҳу аълам!