Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

никоҳ

00:00 / 22.09.2010 | eski savollar | 1844
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари,аввало сизга ко'п қатори о"з минннатдорчилигимни билдириб қо'ймоқчиман,Аллоҳ таоло сиздан рози бо'лсин ва шу сайтда сизга ёрдам бераётганлардан ҳам!Мени онам вафот қилганларига бир йилдан ошиб қолди дадамизни уйламоқчимиз,дадамизни бир амакиларини қизи эрлари вафот топиб кетган ,Ёшлари ҳам муносиброқ.Дадамиз шу амакиларини қизига уйлансалар бо'ладими?Иккинчи саволим,бугун мендан бир танишим шундай савол со'раб қолди,"шавволдан беш кун пайдар-пай ро'за тутдим бир кунини тутмагандим ,шуни бугун (жум'а) куни тутсам бо'ладими?" деб со'раган эди "бо'лаверса керак"дедим ,битта танишим эса "Ё'қ бугун тутса бо'лмайди деб қолди"Шунга иккиланиб қолдим.Сиздан илтимос шу масалаларни ёриштириб берсангиз.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!Ко'пчиликка бо'лаётган манфаатингизни Аллоҳ яна ҳам бардавом ва яна ҳам оммавий қилсин !Жавоб

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Амакисининг қизига уйланса бўлади.- Жума кунини алоҳида рўза тутадиган қилиб олиш мумкин эмас. Аммо сиз айтгандек, бошқа ниятдаги рўзани тўлдирш учун бўлса, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat