Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен намозга ният қилиб бошлаганимдан сўнг Фотиха сурасини ўқиятганимда кўпинча сано дуосини ўқидимми ёки йўқми деб эслолмай қоламан. Шу ҳолатда нима қилиш жоиз? Намозни бузиб, бошидан ўқишим керакми? Сано дуосини ўқимаса намоз бузиладими? Олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Намозда сано айтиш суннат амалдир. Уни тарк қилиш билан намозга зарар етмайди. Валлоҳу аълам!