Ассалому алайкум! Устозлар, жума намози ҳар доим 1:15 да бошланар эди. Бугун жума ўқигани борсам ўқиб бўлишган экан. Шунда “Иккинчи жамоа бўлади ҳозир” дейишди. Мен “иккинчи жамоа йўқ, бу бидъатдан бошқа нарса эмас” дедимда пешин намозини ўқиб келдим. Қилган ишим тўғрими? “Жума намозини икки маротаба ўқиса бўлади” деган ҳукм аҳли сунна вал жамоанинг қайси фиқҳий китобида келган? “Сиз кетгандан кейин булар ўзгартирдилар” деган маънодаги ҳадисга тўғри келиб қолмаябдими? Биз мусофирчиликдамиз, авваллари ҳайит намозини икки маротаба ўқир эди. Мен бу ҳолатни тушунар эдим. Бу намоз бир йилда бир маротаба келадику ўшани сабабидан ўқиса бўлади деб ўйлаб юрар эдим. Энди жума намозини ҳам иккита қилишга ўтиб олишдилар. Сизлардан шариатнинг ҳақ ҳукмни кутиб қоламиз. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Пешинни ўқиб тўғри қилгансиз. Аслида бир масжидда икк бора жума ўқиш йўқ. Мабодо жой торлик қилса, масжидни кенгайтиришга ҳаракат қилиш керак. Шариатга амал қилинаверса, ўйламган жойдан Аллоҳ унинг имкониятини қилиб қўяди. Валлоҳу аълам!