Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мeрос

08:23 / 01.02.2017 | 1413

Ассалому алайкум! Бизда отадан уй, машина шунга ўхшаш нарсалар ота-она билан бирга яшаб уларни хизматини қилган кичик ўғилга қолиши одат. Бунга қолган ака- опалар ҳам рози. Бу динимизда жоизми? Умуман Отамнинг қишлоқдаги бир уйи катта акамга, ўзимиз турадиган уй ва машина киччик ўғилга, шаҳардаги квартира бир қизи билан ажрашган катта опамизга, кичик опам турмушга чиққан бўлиб ўзларнинг 2та уйи бор. Ўзи икки ўғил, икки қизмиз. Шундай бўлсаю ҳамма рози бўлса жоиз бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимиз кўрсатмасида вафот этган кишининг мол-мулки ворис(меросхўр)лар орасида динимиз ҳукмлари асосида тақсим қилиниши фарз амал ҳисобланади. Аммо ворислар ўзаро келишиб, улардан айримлари ўзининг ҳиссаси маълум бўлгандан кейин ундан воз кечса жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat