Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

10:18 / 01.02.2017 | sultan | 2599

Ассалому алайкум! Мени ишларим юришмай қолди ва маблағ (пул) қолмаганида бир дўстим менга кўп маротаба пул бериб юрди. Мен у берган пулларни қарз деб сўраб олганман, дўстим эса баъзи ҳолларда индамаган, баъзан «қўйсанчи бу қарз эмас» деб пул берган. Мен олган пулларимни қанчалигини (ҳисобини) билмайман ва у берган пулларни тахминан ҳисоблаб, унга пул эмас бирор бир буюм яъни телефон, ноутбук шунга ўхшаш буюм берсам мумкин бўладими? Агар мумкин бўлса қарзларим ва берган пулингни эвазига демасдан шунчаки совға деб берсам бўйнимдан қарзим узиладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар у сизга қарз деб бермаган бўлса, ўрнига ҳеч нарса бермасангиз ҳам бўлади. Мабодо нимадир ҳадя қилмоқчи бўлсангиз зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat