Ассалому алайкум! Никох тўйида келиннинг қариндоши келинга тилла занжир тақиб, табриклаб хадя қилиб, тўй ўткандан 5-6 йил ўтиб “бу манники” деб қайтариб олиши мумкунми? Савол: хадя қилинган нарсани қайтариб олинишига шариатимизда хукми қанақа?
– Ва алайкум ассалом! Совға ҳадя ҳисобланади. Ҳадяни қайтариб олиш қуйидаги ҳадисга биноан қусган қусуғини қайта оғзига олиш билан баробардир.
النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نِسَاءَهُ فِي أَنْ يُمَرَّضَ فِي بَيْتِ عَائِشَةَ. وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْعَائِدُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَعُودُ فِي قَيْئِهِ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳибасини қайтиб олган киши қусуғини қайтиб олган ит кабидир», деганлар.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ لَنَا مَثَلُ السَّوْءِ، الَّذِي يَعُودُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَرْجِعُ فِي قَيْئِهِ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!