- Кўз тегишидан хавфсираган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси каби нарсаларни осиш мумкин эмас.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:«Агар тирёқни ичсам, туморни оссам ва ўзимдан шеър айтсам, кейин нима қилганимга парво қилмайман», деганларини эшитдим».Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.Шарҳ: «Тирёқ» заҳарни қайтаради, деган эътиқодлар, қилинадиган хурофий ишлар; турли дам солиш, нарсалар ичиш каби жоҳилий чоралардир. Мисол учун ўша вақтларда бутхона коҳинларидан шу мақсадда тумор қилдириб олишар экан. Бошқа бирлари эса, кўзойнакли илоннинг гўштини хамр-маст қилувчи ичимликка қориб еса заҳар таъсир қилмайди, деб шу ишни қилар эканлар.«Тумор» маълум ва машҳур нарса. Хусусан, ўша пайтларда одамлар коҳинларга турли туморларни қилдириб олиб, бу мени ундан сақлайди, бундан сақлайди, деган бузуқ эътиқод ила юрар эдилар.«Ўзидан шеър айтиш» деганда бўлган-бўлмаган, маза-матраси йўқ шеърларни айтиш кўзда тутилади.Ушбу санаб ўтилган ишларни қилган одам яхшиликдан умид қилмасалар ҳам бўлар экан. Модомики буларни қилдими, бошқа гуноҳларни қилишда бепарво бўлса ҳам бўлаверади. Чукни шуларнинг ўзи ҳар қандай гуноҳнинг ўрнини босади.Ийсо ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Меъбад ал-Жуҳанийнинг олдига уни кўргани кирдим. Унга қизил нарса тошган экан. «Бирор нарса осиб олмайсанми?» дедим.«Ундан кўра ўлган яхшироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким бир нарса осиб олса, ўшанга суянур, деганлар», деди у».Иккисини Термизий ривоят қилган.Яъни, тумор осган одам манашу осган туморим менга шифо беради ёки бало офатлардан сақлайди, деган эътиқодга бориб қолади. Шунинг учун шариат рухсат берган чегарадан чиқмаслик лозим. Аллоҳ таолога таввакал қилиб, яъни, суяниб шариатимиз амр қилган тиб ва дам солишни қўлаш керак.Сиз айтган каби оят ва дуоларни ҳар ким ўзи ёдлаб олиб ўқиб юриши керак.