Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Икки йил олдин бир инсон мендан бир маҳсулот бериш шарти билан пул олган эди. Лекин у инсон ваъдасини устидан чикмади махсулотни бермади ва мендан қарз бўлди. Шундан кейин у одамни уйига қайта-қайта қатнадик (80 км узоқликда уйи), ота-оналари ва ака-укаларига учрадик натижа бўлмади. Бу вақт оралиғида у инсон яъна 3 кишидан қарз булди. Бир иш қиламан деб пул олган у иши хам юришмади. Истихора қилиб тегишли идорага ариза билан чиқдим ва у инсонга жиноий иш очилди. Жиноий иш очилгандан сунг уйими сотиб бераман деди. Уйини иморати кўп бемалол хамма хақдорларини рози қилгани етади ва узига сал кичикроқ уйи олишгаям етади! Суд кунигаям яқин қолди. Уйини сотгани йук. Қамалиб чиқиб хаққингизни ечаман деган фикрда у инсон. Энди мен қози орқали бу қарзни шаръий хужжат билан хам расмийлаштириш керак ми?
Ва алайкум ассалом! Гувоҳлар иштирокида ўртангиздаги қарзни ёзма шаклда ёзиб қўйсангиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам!