Ассалому алайкум! Бир одам фоизга пул беради. Иккинчи одам оддий ишчи. Иккинчи одам пластикдаги пулни нақдлаштириш учун биринчи одамга пластикидан озиқ овқат олиб келиб ундан накд пул олади. Шу иш жоизми? Яъни шу биринчи одамни фоизга пул беришини билиб туриб у одамни пулини олса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган судхўр одам билан оддий инсоний муомалалар қилишдан шариатимиз қайтармаган. Аммо судхўрлигига бевосита ёрдам бўладиган ҳар қандай кўмак ва ишдан сақланиш лозим. Унга озиқ-овқат ёки бошқа ҳалол хизматларни қилиш эвазига ҳақ олса ёки пулини нақдлаб олса жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!