Ассаламу алайкум! Бир биродарим саволни юборишимни илтимос қилди. Ўзи киракашлик билан шуғулланади 4-5 йил олдин бир одам машинасига чиқиб манзилга етгач 2 туп олма дарахти ва 1 туп гилос дарахти кўчатини биродаримни машинасида унутиб қолдирган экан. Биродарим у инсон катта йўлда тушгани сабаб уни қайта топа олмаган. Ёки қидирмаган хам Валлоҳу алам. Хуллас шу кўчатни увол бўлмасин деб ховлисига экиб қўйган. Шу кўчат мевага кирибди, уни ўзи ва болалари билан истеъмол қилиши жоизми? Ёки бу мевани эхсон қилиб қўни-қўшнига тарқатгани маъқулми? Жавобингиз учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биз биланимиз эгасини топиб рози қилиши. Уни қандай қилишини ўзи билади. Валлоҳу аълам!