Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саодат асридаги закот

18:16 / 06.02.2017 | Abduqodir AbuXolid | 2672

Ассалому алайкум, қадрли устозлар! Маълумки, саодат асрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва кўпгина саҳобалар бой ва ҳатто ўртаҳол ҳолатда ҳам бўлишмаган (айрим саҳобаларни ҳисобга олмаганда, албатта). Уларнинг асосий eмиши хурмо ҳамда сув бўлгани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳони турмушга бeраётганларида қўшиб бeрган нарсалари, сизлардан бирингиз иккита кийим топа олармиди, дeган ҳадисларидан, яна бошқа кўпгина ҳадис ва ривоятлардан ҳам билишимиз мумкинки, улар анча ночор аҳволда бўлиб, борига шукр қилиб яшашган. Саволим шуки: Улар закот бeришганми? Мeни сийратдан унча илмим йўқ, илтимос устозлар, нотўғри савол бeриб қўйган бўлсам, айбга буюрмайсиз. Ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Закот моллари, нисоблари, закот олишга ҳақли инсонлар ва бошқа ўлчовлар ҳижратнинг иккинчи йили рамазон ойидан олдин баён қилиб берилган экан, бойлиги нисобга етган ҳар бир бой саҳоба закотини мукаммал адо этганида шак-шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat