Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Менда 4та қора мол ва 1та мошинам бор. Пулга ҳисобласам 15000 с бўлар экан. Эшитишимча 30та молдан бирини ҳақдорларга бериш керак экан. 30та молни пули 75000 с бўлар экан ўрта ҳиссобда. Мен шу 15000 с дан закот бераманми? Бошқа қишлоққа берсам ҳам бўладими?
2). Дуода Расулуллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин каби шунга ўхшаш “боринга шукур” яна “дуоларни савобини “Аллоҳим ўзинга бахшида этдим” каби гаплар эшитамиз. Бу ширк эмасми?
Ва алайкум ассалом! 1). Миниб турган мошинангиз закот берилмайди. Уйда боқиб турган қора молингизнинг ададидан закот берилмайди. Балки агар уни тижорат мақсадида олган бўлсангиз, уларнинг умумий қийматининг қирқдан бирини закотга чиқарасиз. Закотни бошқа диёрга ҳожатсиз ҳолда олиб бориш макруҳ ҳисобланади. 2). “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб шукур” дейиш жоиз эмас. Савоб ҳам Аллоҳ таолога бахшида қилинмайди. Ширк эмас. Валлоҳу аълам!