Ассалому алайкум! Биз яқинда оиламиз билан ковидга чалиниб шифохонада ётиб даволаниб чиқдик. Афсуски онам шу касалдан шифохонада оламдан ўтдилар. Бизнинг ахволимиз Аллоҳга шукур хозирда анча яхши. Сўрамоқчи бўлганим шифохонада онамнинг ахволи оғирлашиб қолганида шифокорлар менга шифохонада кислород йўқлигини айтиб кўчадан ўзим сотиб олиб келсам онамга кислород улашларини айтишди. Мен уларга хозирда бутун оиламиз карантинда, шифохонадалигини ва ўзимнинг хам ахволим яхшимаслигини айтиб уларга кислородни пулини бердим. Лекин улар пулни олишмади. Ташқаридаги қариндошларинга айт олиб келишсин дейишди. Мен қариндошларга айтдим, улар эртага топиб олиб келадиган бўлишди. Лекин шу куни тонгда ойим нафас ололмасдан қийналиб кўз олдимда вафот қилди. Менинг хам ахволим оғирлиги, холим йўқлиги сабабли хатто жанозада хам қатнашаолмадим. Ойимни сўнги йўлга кузатишганидан кейин қариндошларим ахволим кундан-кунга оғирлашаётгани сабабли мени бошқа шифохонага ўтказишди. Хозир уйдаман, анча яхшиман. Хозирда ойимни тақдири бўйича хуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилмоқчи бўлдим, лекин махаллада яшаганимиз, ўзбекчилигимизга бориб истихола қилдим. Ўзимни ўзим бу Аллоҳнинг қисмати, ойимнинг тақдири пешонасига шунақа ёзилган экан. Нима қилганда хам бундан қочиб қутилиб бўлмас эди деб овутяпман. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим менинг шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Ажалга нимадир сабаб бўлади, лекин ўша муддат етганидан кейин ҳеч нарса қутқара олмайди. Валлоҳу аълам!