Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанднинг қулоғига азон айтиш

16:24 / 13.02.2017 | umidjon | 1702

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Россиядаман. Бугун жума намозига борганимизда имом амру маруф қилдилар. Ўшанда “туғилган чақалоқнинг қулоғига азон айттириш шартмас” дедилар. Шу гап қанчалик тўғри? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

У имом нимани ирода қилиб гапиргани бизга номаълум.

عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَذَّنَ بِالصَّلَاةِ فِي أُذُنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ حِينَ وَلَدَتْهُ فَاطِمَةُ  رَضِي اللهُ عَنْهُما. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ


Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима (розияллоҳу анҳо)нинг туққан боласи Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумнинг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан, янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтиш мандубдир. Янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса Аллоҳнинг зикри бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади.
Ривоятлардан бирида:
«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дейилган.
Умму Сибён – болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat